Ўзбекистон – Туркия саломатлик ҳафталиги: 80 нафар бемор бепул операция қилинди

Ўзбекистон республикаси ва Туркия Жумҳурияти Соғлиқни сақлаш Вазирликлари ҳамда Туркия Жумҳурияти Бош Вазир девони ҳузуридаги Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги — ТИКА ҳамкорлигида “Ўзбекистон-Туркия Саломатлик хафталиги” шу йилнинг 2-7 июль кунлари 7 йўналишда (анестезиология ва реаниматология, болалар кардиоваскуляр жарроҳлиги, урология, гинекология, ортопедия, умумий жарроҳлик ва болалар жарроҳлиги) Туркиядан келган жами 19 шифокор иштирокида амалга оширилди.

ТИКА ташкилоти ва Туркия Жумҳурияти Соғлиқни Ссқлаш Вазирлиги билан Тошкентдаги ва узоқ йиллардан бери самарали ҳамкорлик қилиб келаётган Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти клиникаси, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази, Чирчиқ шаҳридаги Перинатал Марказ, Янгийўл ва Олмалиқ шаҳарларидаги туғриқ мажмуалари ҳамда Урганч шаҳридаги Онкология диспансери ва Республика ихтисослаштирилган урология марказининг Урганч бўлимидаги шифохоналарда Ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликда беморларга тиббий хизмат кўрсатилди ва 7.5 соат давом этган оғир операциялар ҳам амалга оширилди.

“Саломатлик ҳафталиги” давомида Ўзбекистонлик ва Туркиялик шифокорлар ўзаро тажриба алмашдилар ва оғир жарроҳлик амалиётларида камда кам ишлатиладиган услуб ва техникаларни қўллаган ҳолда муваффақиятли операцияларни амалга оширдилар. Лапороскопик услубда амалга оширилган операцияларни видео конференция воситасида бир неча ўнлаб Ўзбекистолик шифокорлар кўриш имкониятига эга бўлдилар. Жумладан, юрак операцияси, цистэктомия, нефректомия ва болаларда лапороскопик усулда қилинган операциялар камералар воситасида намойиш этилди.

Ўзбекистонлик ва Туркиялик шифокарлар иштиирокида 5 кун давом этган операциялар натижасида, 180 беморга маслаҳатлар берилиб, улардан 80таси бепул операция қилинди. Бу операцияларда 151та Ўзбекистонлик шифокорларнинг иштирок этилари таъминланиб, Туркиялик шифокорларнинг амалий ва назарий билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиш имкони яратилди.

“Саломатлик хафталиги” доирасида шифокорларга мурожаат қилган, лекин ҳозирда операция қилиш имконияти бўлмаган 6та бемор болаларнинг Туркияда операция қилиниши ва даволанишлари бўйича келишиб олинди. Бу болаларнинг Туркиядаги операциялар билан боғлиқ барча ҳаражатлари Туркия Жумҳурияти томонидан қопланади.

“Саломатлик хафталиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазири Проф. Алишер Шадманов ва Вазири Ўринбосари Сайдалиев Сайдмурод, “Саломатлик ҳафталиги” амалга оширилган клиникаларнинг раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

Шу билан бир қаторда Туркия Жумҳурияти Соғлиқни Салаш Вазирлиги вакиллари, ТИКА томонидан Гематология ва қон қуйиш институти қошида ташкил этилган “Суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш маркази”нинг фаолияти билан танишдилар ва Туркия Жумҳурятининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Ахмет Башар Шен қабулида бўлдилар.

Яна ўқинг:  Неъматни борида қадрлайлик

“Саломатлик ҳафталиги”ни муваффақиятли амалга оширишда Туркия Жумҳурятининг Ўзбекистондаги Элчихонаси, ТИКАнинг Тошкентдаги Ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги вакиллари, Ўзбекистондаги клиникалар ва ТРТнинг Ўзбеикстондаги Ваколатхонаси ва Туркиянинг Анадўлу Агентлиги вакиллари хамкорликда иш олиб бордилар.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: