2018 йил 1 январдан хусусий нотариуслар иш бошлайдилар

Хусусий нотариуслар 2018 йил 1 январдан фаолият бошлайди. Бу ҳақда “Харакатлар стратегияси” марказида ўтказилган анжуманда иштирок этган адлия вазири ўринбосари Анвар Усмонов маълум қилди.

Нодавлат нотариал идоралари иш юритишлари учун амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши талаб этилади. Ҳозирда бу борада ҳам тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Ўзгартишлар лойиҳаси ишлаб чиқилганидан кейин, у жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Шунингдек, Адлия вазирлиги вакили аҳолининг нотариал идораларда узоқ навбат кутилишига оид эътирозларига тўхталди.

– Таҳлил натижалари кўрсатдики, нотариал ҳаракатларнинг 43 фоизи турли ҳужжатларни тасдиқлаш билан боғлиқ. Амалиётда 27 турдаги ҳужжат бўйича нотариал тасдиқлаш талаб этиладиган меъёр белгиланган. Биз ҳозир шу ҳужжатларнинг барчасини инвентаризациядан ўтказдик ва уларни мажбурий нотариал тасдиқлашдан чиқариш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритдик. Яна шундай ҳужжатлар ҳам бор, масалан, аттестатлар, таълим муассасасини битирганлаги тўғрисидаги дипломлар – уларнинг нусхаларини нотариус эмас, ўша ҳужжатни тақдим этган муассасанинг ўзи ҳам тасдиқлаб бериш ҳуқуқига эга. Мана шуни ҳам ҳисобга олиш керак. Шунда аҳоли нотариусларда навбат кутиб қолмайдиган бўлади,– деди Анвар Усмонов.

Яна ўқинг:  Маданият ва спорт: ташаббус ва таҳлил

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: