Ўзбекистон ва Туркия шифокорлари Тошкентда тажриба алмашишмоқда
Туркия-Ўзбекистон “Саломатлик ҳафталиги” доирасида Тошкентга келган турк шифокорлари бу ерда 70 дан ортиқ юрак-қон томир, ортопедик, урологик ва гинекологик операцияларни ўтказишади.
Тошкентдаги тўртинчи Туркия-Ўзбекистон “Саломатлик ҳафталиги” TIKA (Туркиянинг ҳамкорлик ва координация агентлиги) қўллаб-қувватлаши остида икки мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ташкиллаштирилган. Ушбу ҳафталик доирасида Ўзбекистонга 19 нафар хорижлик шифокор ташриф буюрган. Ушбу тадбир шифокорлар ўртасидаги биродарлик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди, уларга ўзаро тажриба алмашиш имконини беради.