Ғаройиб пластир яратилди
Калифорния университетида инсон териси ёрдамида энергия ишлаб чиқарувчи пластир яратилди.
Уни кичик ўлчамдаги гажетлар учун қувватлаш қурилмаси сифатида қўллаш мумкин. Мисол учун у билан югуриш вақтида мобиль телефонларни қувватлаш мумкин. Қурилма ихтирочиларининг таъкидлашича тажрибалар вақтида улар радиоприёмникнинг бундай пластирда икки кун ишлашига эришганлар.
Пластирнинг ишлаши оддий. Унда одатий энергетик батареялардаги металлар функциясини ферментлар бажаради. Айнан улар инсон терисидаги сут кислотаси билан ўзаро таъсирлашиб, энергия ишлаб чиқаради.
Биоэнергетик пластир энига ва узунлигига бир неча сантиметр бўлиб, у терига ёпиштириб қўйилади.