Мукаммал саҳарликнинг тўрт сири

Ёғсиз гўшт, сут маҳсулотлари, шунингдек, саб­завотлар ва меваларни кўпроқ тановул қилишингиз тавсия этилади. Саҳарлик чоғида меъёрда овқатланинг, ортиқча еб-ичишдан ва қийин ҳазм бўлувчи таомларни истеъмол қилишдан сақланинг.

Диетологлар саҳарлик учун оқсилга бой таомларни тановул қилишни тавсия этадилар. Чунки улар инсонда тўқлик ҳиссини уйғотиб, қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. Саҳарлик рўза тутишда муҳим ўрин эгаллайди. Сабаби кун давомида танамиз шу пайтда тановул қилган таомларимиздан ҳосил бўлган қувватдан фойдаланади. Оқсилга бой овқатлар секинроқ ҳазм бўлгани учун, рўзадор инсон ўзини анча вақтгача тўқ ҳис қилиб юради. Шунинг учун саҳарликка ёғсиз гўшт, тухум, йогурт, творог, сут ва пишлоқларни истеъмол қилиш муҳимлигини ёдда тутинг. Рамазон ойида саҳарликка ёки ифторликка тузли, ўта ёғли ва қовурилган таомларни ейиш­лик меъда учун зарарли ҳисобланиб, овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ касаллик­ларни вужудга келтиради.

Шуни ёддан чиқармаслик керак, уйқудан олдин овқат ейиш ёғ моддаларини тўпланишига олиб келади. Чунки уйқу пайтида танада ҳазм қилиш фаолияти сустлашади. Шунинг учун ёғ тўпланишининг олдини олишда энг мақбул усул саҳарлик вақтида оқсилларга бой маҳсулотлар, сут маҳсулотлари, шунингдек, шўрваларни истеъмол қилиш керак.

Ҳар куни саҳарлик вақтида камида 60 грамм пишлоқ истеъмол қилиш вужудингиз учун фойдали. Бунга қўшимча равишда янги сабзавотларни ҳам енг. Уларда инсон организми учун керакли бўлган витаминлар ва микроэлементлар мавжуд. Бундан ташқари саҳарлик чоғида кўпроқ суюқлик ичиш керак. Унинг миқдори энг камида 600-700 мл. бўлиши тавсия этилади.

Рўза вақтида истеъмол қилинадиган овқатлар рўйхатидан дудланган таомларни, колбаса ва сосискаларни ҳамда зираворларни чиқариб ташлаганингиз маъқул. Бу маҳсулотлар чанқоқ ҳиссини уйғотади. Шунингдек, саҳарликка ширинликларни емаслик ҳам тавсия қилинади. Яхшиси, ундан уларни ифторлик пайтида тановул қилинг. Саҳарликда дастлаб овқатланишдан олдин ҳам, кейин ҳам бир стакан тоза сув ичинг.

Юқоридагилардан хулоса сифатида қуйидагиларни эслатиб ўтамиз:

  1. Саҳарлик вақтида ёғсиз гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларни кўпроқ тановул қилинг.
  2. Тонг отмасдан саҳарлик қилиш керак ва таомланиб бўлган заҳотиёқ ухлашга ётманг.
  3. Саҳарликни ўтказиб юборманг, акс ҳолда бу соғлигингиз учун ёмон таъсир кўрсатади.
  4. Ёғли, ширин ва қийин ҳазм бўладиган таомларни тановул қилишдан чекланинг.
Яна ўқинг:  Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари: жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш йўлида

Абдулатиф ИРГАШЕВ

таржимаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: