Чиқинди қутиларидаги смартфонлар: нега электрон чиқиндилар кун сайин кўпайиб бормоқда?

Ноутбук ёки планшет сотиб олаётган пайтимизда, негадир унинг узоқ муддат хизмат қилишига ишонамиз. Бироқ, у бир йил ўтар-ўтмас дабдурустдан ишдан чиқади, таъмирлаш ниҳоятда мушкул, балки бунинг иложи ҳам йўқдир. Шу тариқа гаджет чиқинди қутисидан жой олади, унинг эгаси эса ўринга-ўрин янги ускуна сотиб олади.

Ишлаб чиқаришдаги ҳийла-найранглар

Греенпеаcе халқаро экологик ташкилоти иФихит компанияси билан ҳамкорликда ўтказган тадқиқотларда, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмаларини таъмирлаш ниҳоятда мушкул эканлиги аниқланган. Бу уларнинг ҳеч бир қийинчиликсиз электрон чиқиндиларга айланишига олиб келади.

Тадқиқотда ишдан чиққан, яроқсиз ҳолга келган электрон ускуналарни нима учун иккинчи ҳаётга қайтариш осон эмаслиги сабаблари келтириб ўтилган.

Хотира ёки қаттиқ дискни алмаштириш аввалгидек осон иш эмас. Платага қалайланган қисмлар, уни таъмирлашни қийинлаштиради.

Қурилма ёки ускуналарни пишиқ-пухта тайёрлашнинг ўрнига, аксинча уларни мўрт, тез синувчан қилиб ишлашади. Баъзи бир турдаги смартфонларни чилпарчин қилиш ғоятда осон. Ҳамма гап унинг устки қисмини қоплаб турган ойнасида, яъни экранда. Ишлаб чиқарувчилар ойнани қанчалик мустаҳкам материалдан ишлашга уринишмасин, негадир бугунги кунда гаджет экранларининг ишдан чиқиш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Ҳозирда кўплаб уяли алоқа воситаларининг янги авлоди улкан экранга эга бўлиши билан бир қаторда, уларнинг тез синувчанлик хусусиятига эга эканлиги ажабланарли ҳол…

А. Абдулла тайёрлади

uznature.uz

Яна ўқинг:  Репродуктив саломатлик – барқарор ҳаёт кафолати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: