Санъатга ошуфта кўнгил

Оилада фарзанд дунёга келгач, ота-она унга яхши ниятлар билан исм қўяди. Болажон улғая бошлагач эса улар зиммасига фарзанд келажаги ҳақида қайғуришдек ширин ташвиш тушади.

Кимдир жигарбандини жажжи қўлчаларидан ушлаб, спорт залига, яна кимдир мусиқа мактабига етаклайди. Аммо мақсад битта – фарзандни эл корига ярайдиган етук шахс қилиб тарбиялаш.

Ҳасан ака ҳам ўғлини Комилжон Отаниёзов, Отажон Худойшукуров каби ҳофиз бўлишини ният қилиб, унга Ниятбек дея исм қўйди. Қилинган эзгу ният ўз ижобатини топди. Ниятбекнинг санъатга бўлган меҳри кун сайин орта бошлади. “Катта сувора”ни маромига етказиб ижро этган ўғилдан отанинг кўкси фахрга тўлди. Орзуларининг ижобат бўлаётганидан кўнгли тоғдек кўтарилди.

Ҳозирда Ниятбек Маҳмудов Хоразм вилояти, Хива туманидаги 47-умумтаълим мактабининг 6-синфида таҳсил олмоқда. Шунингдек, у Урганч шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 5-синфида малакали устозлардан санъат сир-асрорларини ўрганмоқда.

– Устоз санъаткорларнинг қўшиқларини тинглаганимда илоҳий санъат оламига тушиб қолгандек бўламан, – дейди Ниятбек. – Мен ҳам келажакда худди улардек етук санъаткор бўлишни орзу қиламан. Устозларнинг “Истамас”, “Мустазод”, “Чоргоҳ”, “Талқини наво”, “Рости фарёди”, “Сегоҳ” каби кўплаб ашулаларини тор билан куйлашни хуш кўраман.

Меҳнат билан амалга ошириб бўлмайдиган иш йўқ, – дейди доно халқимиз. Ниятбекнинг ҳам интилишлари зое кетмади. У республикамизда бўлиб ўтган кўплаб кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритди. 2016 йилда эса Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган 8-муғом фестивалида қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Бундан унинг ота-онаси, яқинлари ва устозлари кўнгли тоғдек кўтарилди.

Ёш ҳофиз бугунги кунгача етмишдан ортиқ қўшиқларни маромига етказиб куйлаган. Ниятбек нафақат ашула ижро этиш, балки доира, рубоб, тор, дутор, пианино каби кўплаб чолғу асбобларини ҳам маромига етказиб чалади.

Сафия НАЗАРОВА

Яна ўқинг:  “Кимлигингни билмай севаман…”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: