Ҳар бир бола алоҳида эътиборда

– дейди пойтахтдаги 272-сонли махсус мактабгача таълим муассасаси мудираси Ирина Грошева.

Тошкент шаҳри, Ҳамза туманига қарашли 272-сонли махсус мактабгача таълим муассасасида яқинда туман дефектологлари учун услубий бирлашма томонидан «Мактабгача таълим муассаларида соғлиқни сақлаш технологияларидан фойдаланиш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази методисти Л. Естафьева, пойтахт туманлари, Тошкент вилоятидан келган методист-мутахассислар, шунингдек, Ҳамза тумани Халқ таълими мутахассислар фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мактабгача бўлим методисти Д. Мухторова ҳамда шу ташкилотга қарашли Ташхис маркази дефектолог–методисти О.Маҳмудовалар иштирок этишди.

Ушбу махсус муассасанинг 4-«Юлдузча» номли гуруҳи тарбияланувчилари билан «Саломатлик мамлакатига саёҳат»мавзусида нутқ ўстириш машғулоти ўтказилди.

Ушбу махсус мактабгача таълим муассасаси 1964 йилда қурилиб, фойдаланишига топширилган. Бу таълим масканига тажрибали, ташаббускор ва ўз соҳасининг етук мутахассиси педагог Ирина Грошева 18 йилдан бери мудиралик қилиб келмоқда. 2001 йилда муассаса руҳий ривожланиши суст бўлган болалар учун махсус қайта мослаштирилди. Тарбияланувиларнинг руҳий ривожланишини юксалтириш мақсадида тарбиячилар, дефектолог-мутахассислар уларда диққат-эътиборни, хотирани мустаҳкамлаш, тафаккур, тасаввур, идрокни тўлиқ шакллантириш орқали нутқдаги нуқсонларни бартараф этиш учун махсус коррекцион машғулотлар олиб боришади. Айни вақтда бу ерда 6 та гуруҳ фаолият юритмоқда. Ҳар бир гуруҳда дефектолог-мутахассислар тарбияланувчилар билан алоҳида йигирма дақиқадан сўзлашув машқларини ўтказишади. Шунинг­дек, ота-оналар билан ҳамкорлик ҳам яхши йўлга қўйилган.

Шу сабабли йилда улар билан икки маротаба суҳбат ҳамда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади. Тарбияланувчиларга махсус машғулотлар ўтиш учун муассаса замонавий ўқув-услубий жиҳозлар билан таъминланган. Руҳий ривожланиши суст болаларнинг нутқидаги нуқсонларни бартараф этиш учун албатта бола билан дефектолог-мутахассис машғулотлар ўтиши шарт ва зарур. Шу сабабли уларни махсус мактабгача таълим муассасига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатларни тайёрлаш даркор: яъни, оилавий поликлиника шифокорлари томонидан боланинг руҳий ва жисмоний ривожланиши хусусидаги тиббий хулоса натижалари ҳамда туман тиббий-психологик комиссиясининг махсус педагогларининг хулосаси асосида бола махсус мактабгача таълими муассасига қабул қилинади.

Азиз ота-оналар!

Ҳар бир бола бир олам. Уларни руҳан ва жисмонан баркамол ўсиб вояга етиши учун барчамиз масъулмиз. Айниқса, бу борада сизлар фарзандларингизнинг соғлиғига ва руҳий ривожланишига ҳамда нутқининг равон бўлишига эътиборли бўлишингизни истардик. Зеро, соғлом авлод – келажак бунёдкорлари эканлигини унутмайлик!

Яна ўқинг:  Ёлғоннинг миси чиқди

Чўлпоной МЕЛИҚЎЗИЕВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: