Спорт маликалари танлови

Пойтахтимизда ўн саккиз ёшгача бўлган спортчи қизлар ўртасида анъанавий «Тўмарис маликаси – 2013» кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган танловда яккакураш спорт турлари бўйича катта ютуқларга эришиб келаётган спортчи қизлар ўз маҳоратини намойиш этди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга доимий эътибор қаратилмоқда. Бу борада Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилаётир. Анъанавий «Тўмарис маликаси» ва «Шарқ яккакурашлари маликаси» кўрик-танловлари спортчи қизларнинг ўзига хос қирраларини, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.

Шотокан-каратэ бўйича уч карра Ўзбекистон чемпиони Ҳилола Бадалова Гран-при соҳибаси бўлди. Анъанавий ушу устаси Карина Тошхонова биринчи ўринга лойиқ топилди. Шунингдек, каратэчилар – Дилафрўз Жўрабоева, Дилдора Турсунова, дзюдочилар – Комила Ҳидоятова ва Маҳлиё Маннонова, пенчак-силат устаси Хонзодабегим Аъзамова, таэквондочи Рамиля Вильданова ва ўзбек жанг санъати устаси Гўзал Пейсенова турли номинациялар бўйича ғолиб чиқди.

Байрам АЙТМУРОДОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Агар огоҳ сен...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: