Боровский коллежида бу йил қабул амалга оширилмайди ва ўқув муассаса ёпилиши мумкин

Бугун “Фейсбук”даги “Потребитель” гуруҳи фойдаланувчиларидан бири П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпилаётгани тўғрисида миш-мишлар борлиги ва бу рост ёки ёлғонлиги ҳақида сўраб, пост ёзиб қолдирди, деб хабар қилмоқда “Даракчи” нашри.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида нашр Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими марказидаги ишончли манбалари билан боғланди.

Маълум бўлишича, бу йил Боровский тиббиёт коллежида қабул амалга оширилмайди. Қолган ўқувчилар, яъни 1-2 курс талабаларининг тақдири қандай ҳал этилиши ҳақидаги саволга эса айни дамда ушбу масалада расмий ҳужжат тайёрланаётгани ва тез орада бу ҳақда батафсил маълумот олиш мумкинлигини маълум қилди.

Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими марказининг қабулхона рақамлари билан боғланганимизда, коллеж бошқа қабул амалга оширилмаслиги, фаолияти тугатилиши ҳақида маълумот беришди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 3 май куни П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган Иброхимов Жасурбек Махаммаджон ўғли тан жароҳати олиб, Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлик шифохонасига ётқизилган ва олган тан жароҳатлари натижасида 2017 йил 1 июнь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан берилган маълумотларга кўра, жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари айни дамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.

Яна ўқинг:  Энг яхши веб-сайтлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: