Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистон маҳсулотлари барчанинг эътиборини тортмоқда

12.06.2017
35 марта ўқилди
Ўзбекистон маҳсулотлари барчанинг эътиборини тортмоқда

Остона шаҳрида ЭКСПО – 2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмада 120 дан ортиқ давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда. Ўзбекистон павильони кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлари эътиборини жалб қилмоқда.

ЎзА махсус мухбири Бекзод Ҳидоятов уларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

Майкл Хои, “Zoodel” компанияси таъсисчиси (Швецария):

– Ўзбекистон павильони бизда катта таассурот уйғотди. Мамлакатингиз энергетика соҳасида юксак натижаларга эришганига гувоҳ бўлдик. Табиий ва минерал ўғитларга бой. Иқтисодий салоҳияти юксалиб бормоқда. Ёшларнинг робототехника йўналишида қўлга киритаётган ютуқлари бизнинг ҳавасимизни келтирди.

Кўргазмадан ўрин олган маҳсулотлар Ўзбекистон қўлга киритаётган ютуқларни ёрқин ифодалаб турибди.

Али Салмон Анчан (Покистон):

– Мутахассислигим дизайн-санъатшунос бўлгани учун кўргазмада иштирок этаётган мамлакатлар павильонининг декорацияси билан қизиқмоқдаман.

Барча павильонларни айланиб чиқиб, Ўзбекистонники сингари бетакрор дизайнга кўзим тушмади. Бир қарашда оддий, содда кўринса-да, дид билан безатилган. Ёруғлик меъёрида. Ранглар наинки ЭКСПО – 2017 мазмун-моҳиятига, кўргазмага қўйилган маҳсулотларга ҳам уйғун равишда танланган, мамлакатингиз байроғидаги ранглар акс эттирилгандек гўё. Бу ерга кирган одам руҳан дам олади. Фикри тиниқлашади.

Ўзбекистон ҳақида, унинг бой тарихи ва бетакрор маданияти ҳақида жуда кўп эшитганман. Павильон билан танишар эканман, ўзимни юртингизда юргандек ҳис қилдим.

Пенг Зи Зи, Жаҳон савдо маркази лойиҳа раҳбари (БАА):

– Ўзбекистон павильони кўргазма мавзусига мос интерфаол усулда лойиҳалаштирилган. Шу боис бу ер жуда гавжум. Муҳими, ташриф буюрувчилар мамлакатингизнинг сув, қуёш, шамол энергияси ва робототехника соҳаларида амалга ошираётган ишлари, қўлга киритаётган ютуқлари ҳақида муайян маълумотга эга бўлмоқда.

Мен Ўзбекистон павильонини “миллийлик ва замонавийлик акс этган макон”, деб атаган бўлардим.

ЭКСПО – 2020 Дубайда ўтказилади. Мазкур кўргазмада Ўзбекистоннинг ҳам иштирок этишини чин юракдан истаймиз.

Дуглас Клан, иштирокчи (Канада):

– Ўзбекистон павильони барчада катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мен бу ерда нафақат келажак энергияси қандай бўлиши ҳақида маълумотга эга бўлдим, балки оддий сув ёрдамида ҳаракатланадиган ихчам автомобиль ва қуёш нуридан қувватланадиган “Ravon”ни ўз кўзларим билан кўрдим. Юртингизнинг бой маданий мероси, тарихи ва бугуни билан танишдим. Жуда ажойиб!

Цзян Ли, Хитой миллий нефтгаз корпорацияси бош менежери:

– Ўзбекистоннинг газ ва электр энергиясини тежаш ва ундан самарали фойдаланиш тўғрисидаги ғояси таҳсинга лойиқ.

astanaexspo2

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241186
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024414
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252701
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241216