ДОНОЛАР БИСОТИДАН
Иш эрур улким, ўзи они қилур,
Ҳикмат улким, ҳам ўзи они билур.
***
Ҳақ йўлида ким сенга бир
ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.
А.НАВОИЙ
Ўқитиш, икки баробар ўқиш демакдир.
Ж.ЖУБЕР
Тарбиячи ўз тарбияланувчиларини қандай кўришни истаса, аввало унинг ўзи ўшандай бўлмоғи лозим.
В.ДАЛЬ
Муваффақиятли тарбиянинг сири – ўқувчига ҳурматда.
Р.ЭМЕРСОН
Ўқитувчининг бутун фахри ўқувчиларида, ўзи сочган уруғларнинг ўсишидадир.
Д.МЕНДЕЛЕЕВ
Тарбиядаги энг катта хато, ўта шошқалоқликдир.
Ж.РУССО
Намунасиз тўғри ўқитиш ҳам, яхши ўқиш ҳам мумкин эмас.
Л.КОЛУМЕЛЛА
Бизнинг бутун фазилатимиз фикрлаш қобилиятимиз борлигида. Шундай экан, тўғри фикрлашга интилайлик: тўғри фикр ахлоқ-одобнинг пойдевори.
Б.ПАСКАЛЬ