Иқтидорга муносиб эътибор

Бола онгу шуурини шакллантиришда ота-онанинг ўрни қанчалик муҳим бўлса, мактабда устознинг ўрни ҳам шунчалик муҳимдир. Зеро, ҳар бир ўқувчини худди ўз фарзанди сингари бағрига босиб сабоқ бераётган уни тарбиялаётган муаллим ҳамиша таҳсинга лойиқдир. Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 165-мактабда ўз касбини ардоқлаётган фидойи устозлар кўпчиликни ташкил қилади.

Мактабда ўқувчиларнинг билим олишлари учун барча шароитлар яратилган. ­Раъно Мирзаева, Раъно Абдусаломова, ­Дилноза Тўлаганова, Лола Норқобилова, Ақида ­Холматова, Дилбар Мусаева, Сайёра Темирова сингари ўқутувчиларнинг бераётган сабоқларидан нафақат ўқувчилар, балки уларнинг ота-оналари ҳам мамнун бўлишмоқда. Таълим масканида ўтказилаётган ҳар бир тадбирни қизиқарли равишда ташкил этишда маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зумрад Ҳакимова ҳамиша бош-қош. Шу боис ҳам ўтказилган тадбирлар ҳақиқий байрамга айланиб кетади.

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани мактабларининг 4-синфлар ўртасида “Ёш иқтидор эгалари” кўрик-танловининг туман бос­қичи ҳам ана шундай байрам шукуҳида ўтди. Туман миқёсида ўтказилган “Ёш рассомлар” кўрик-танлови ғолиби 2-синф ўқувчиси Муниса Умарованинг расмлар кўргазмаси йиғилганларда катта таассурот қолдирган бўлса, 4-синф ўқувчиси Умида Мирвалиева ижросидаги жозибали рақслар қўшиқларга уланиб кетди.

– Биз бугун мактаблар орасида энг иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиб, уларни кўрик-танловнинг шаҳар ва республика бос­қичларида иштирокини таъминлашни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Кўрик-танлов давомида ўқувчиларни таълим сифатини қай даражада ўрганганлигини, уларни шаклланганлиги белгилаб олиниб, болажонларнинг ижодий ёндошуви борасидаги иқтидорлари аниқланди. Айниқса, 242-, 243-, 1-, 278-, 326-,16-,165- мактаб ўқувчилари ўз иқтидорлари билан тенгдошларига намуна бўлди, – дейди Олмазор туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими услубчиси Зиёда Нағманова.

Ҳа, ёшликда олган билим келажакка қўйилган тамал тошидир. Буни дилдан анг­лаган Шоҳиста Мирзахожаева раҳбарлигидаги 165-мактаб ўқитувчилари шогирдлар тарбияси борасида тинимсиз изланишда. Биз эса уларнинг шарафли касбига ҳамиша ривож тилаймиз.

Жамила ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Оламни асраш –одамни асраш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: