Соғлиқни сақлаш вазири йилига икки марта парламентда ахборот беради
Олий Мажлис Сенати 27 май куни бўлиб ўтган ялпи йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонунни тасдиқлади.
Қонунда ўрнатилган тартибга кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталарида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.