Тиббий-ижтимоий ёрдам: 100 минг нафарга яқин фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам самараларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда фонднинг тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари, тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда амалга ошираётган тиббий-ижтимоий лойиҳалари, аҳоли ўртасида тиббий-ижтимоий патронаж ёрдамини ташкил этиш самараларига оид маърузалар тингланди.