Энди хориждан пластик карталарга пул ўтказиш мумкин

Ўзбекистон миллий банки Ягона умумреспублика процессинг маркази ва Qiwi тўлов тизими билан биргаликда янги хизматни ишга туширмоқда. Унинг ёрдамида Россия ҳудудидан туриб, UzCard пластик карталарига АҚШ доллари тушириш мумкин бўлади.

Миллий банк матбуот хизматининг билдиришича, ушбу хизмат асосан Россия ҳудудида ишлаб, Ўзбекистонга пул ўтказаётган фуқароларга мўлжалланган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун UzCard сўм карталарида валюта ҳисоби очилиб, у ерга Россиядан рублдаги ҳисобланган пул келиб тушади ва Qiwi тўлов тизими курси бўйича долларга ўтказилади. Долларни эса Ўзбекистон ҳудудидаги махсус терминалларда нақдлаштириш мумкин бўлади.

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-22)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: