Юртимизда тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тузилмасида ҳудудий филиаллар билан биргаликда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг ўқув курсларини ўтказишда фаол иштирок этади. “2017–2018 йилларда хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашишнинг “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастури” маъқулланди.