Ҳамшираларга янги тартибда маош тўланади

2 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ҳар бир мурожаат эътиборда: Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими бўйича келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлигида патронаж ишини янада яхшироқ ташкил қилиш бўйича штаб ташкил қилинган. Ҳудудларда ушбу хизмат қандай олиб борилаётгани юзасидан барча керакли маълумотлар ўрганиб борилмоқда.

Қайд этилишича, патронаж сумкаларида болаларни ўлчаш учун тарози, тана ҳароратини ўлчагич, қон босимини ўлчаш учун танометрлар бўлиши керак.

Шунингдек, анжуманда жорий йилнинг март ойида Президент томонидан қабул қилинган “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан патронаж ҳамшираларининг иш рейтингини ишлаб чиқиш бўйича муддат берилган. Яъни, бир ой муддат ичида уларнинг иш рейтингини ҳисобга олиш бўйича низом ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, ҳар бир ҳамширага уларнинг иши самарадорлиги бўйича ойлик маошлари тўланади. Янги низом ишлаб чиқилиб, тасдиқлангач, уларнинг ойлик маошлари иш самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда тўланиши таъкидлаб ўтилди.

Яна ўқинг:  Юрак хуружи оғриқларсиз келса...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: