Ёшлар бандлигини таминлашда онлайн-ярмарка

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да “JobFair – 2017” Х ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Анъанавий “JobFair” бўш иш ўринлари ярмаркаси меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш ва ёшлар ўртасида бандликни оширишда муҳим ўрин тутмоқда. Унда таълим муассасалари битирувчилари ва тажрибали мутахассислар ўзларига мос иш топиш, корхона ва ташкилотлар бўш ўринларига муносиб номзодларни танлаб олиш имконига эга бўлмоқда.

Ярмаркада Ўзбекистонда турли йўналишларда фаолият юритаётган етмишта компания иштирок этди.

MyJob.uz амалий тармоғи ва “Карьера+” газетаси таҳририяти томонидан ўтказилган тадбирнинг очилишида мамлакатимизда янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси муҳим дастуриламал бўлаётир.

Стратегияда мамлакатимизда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув юрти муассасаларининг битирувчилари бандлигини ҳамда меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилма ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурига мувофиқ 2016/2017 ўқув йилидаги 450 минг битирувчини иш билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, 800 дан ортиқ ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркасини бевосита касб-ҳунар коллежларида ўтказиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган талабаларга 360 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратиш, ногирон ва кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган коллеж битирувчилари учун 50 мингта иш ўрнини банд қилиш режалаштирилган.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олиш мақсадида 24-28 апрель кунлари “JobFairOnline – 2017” онлайн-ярмарка ҳам ўтказилади.

 

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  “Китоб олами” – маънавият маскани

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: