“Кумур-кумур” печениеси
Зарур маҳсулотлар: 200 гр. маргарин, 200 гр. шакар, 2 дона тухум, 200 гр. майонез, 600 гр. ун, ош содаси ва крахмал керак бўлади.
Тайёрланиши: хона ҳароратида турган маргаринни шакар билан уқаланади. Сўнгра тухум, майонез, сода ва ун солиб юмшоқ хамир қорилиб тиндиришга олиб қўйилади.
Гўшт қиймалагичга махсус қолип ўрнатилиб аста-секинлик билан хамир солиб чиқарилади. Печенийларни шу тариқа шаклга солиб олиниб газ листига териб чиқилади. Қизиган газ печига 180 даража 15-20 дақиқага қўйилади. Тайёр печенийларни шакар кукуни билан безатиб дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ