Зика вирусига қарши яна бир вакцина
Хитой ва франциялик олимлар Зика безгагига қарши вакцинани ишлаб чиқишди. Татыиыотда ушбу АҚШ ва Францияда ишлаб чиқилган воситалардан сўнг, ҳисоб бўйича дунёдаги еттинчи ҳамда Осиёдаги биринчи Зика вирусига қарши вакцинадир. У клиник синовлардан аввалги тадқиқот босқичига етиб келди. Вакция Африкада 2019 йилдаёқ ишлатилиши мумкин дейилган.
Шанхайдаги Пастер институти илмий ходими Хуан Чжуннинг таъкидлашича, улар томонидан ишлаб чиқилган вакцина хавфсиз бўлиб, Зика безгаги билан курашда самаралидир.
Бундай вакцинани яратишда ген муҳандислиги услубидан фойдаланилади, ДНК гибридли молекулалари шаклидаги генетик тузилмалар ташкил этилади. Вакцинани яратиш бир неча босқичда амалга оширилади. Маълумот учун, Зика безгаги – маймунларнинг ўткир юқумли касаллиги бўлиб, баъзида инсонга чивинлар чақиши орқали юқади. Вирус айниқса ҳомиладор аёллар учун хавфлидир. Сабаби ҳомилада бош мия касалликлари пайдо бўлишига олиб келади.
Манба: zamin.uz