Мазали спагети
Зарур маҳсулотлар: 300 гр. спагет макарони, 200 гр. карам, 2 дона саримсоқпиёз, 1 дона пиёз, 1 дона булғор қалампири, 7 дона қўзиқорин, 50 мл. соя соуси, ўсимлик ёғи, кўкатлар ва зираворлар керак бўлади.
Тайёрланиши: майда қилиб тўғралган пиёзни саримсоқпиёз билан қовурилади. Йирик сомонча шакилда тўғралган булғор қалапмири ва қўзиқорин қўшиб қовуришда давом этилади. Сўнгра карам, туз, зираворлар ва соя соуси солиб 2-3 дақиқа димланади.
Спагет макаронлари сувда пишириб олиниб сабзавотли қиймага қўшилиб 1 дақиқага димланади. Таомни ликопчага солиб кўкатлар билан безкатиб дастурхонга тортилади. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ