Маҳсулотларни истеъмол қилиш учун энг мақбул пайт

Банан

Тушликда истеъмол қилиш иммунитетни кўтаради, тери ҳолатини яхшилайди
 
Кечки овқатда тановул қилиш овқат ҳазм қилиш фаолияти билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади

Олма

Нонуштада истеъмол қилиш унинг таркибидаги пектин моддаси мавжудлиги сабаб қондаги холестерин ва қанди пасайтириш хусусиятига эга
Кечки овқатда истеъмол қилинган олма таркибидаги пектин моддаси тунда қийин ҳазм бўлади, у меъда кислотасининг ортиб кетишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Картошка

Нонуштада тановул қилинган картошка холестерин миқдорини пасайтиради
Кечки овқатда истеъмол қилинган картошка таркибида углеводлар кўп бўлгани боис ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади.

Сут

Тунда истеъмол қилинган иссиқ сут тинчлантирувчи хусусиятга эга бўлиб яхши ухлашга таъсир этади.
Нонуштада ичилган сут эса ҳазм жараёнига салбий таъсир этади.

Турли хилдаги ёнғоқлар

Тушлик ва кечки овқатланиш орасида енгил тамадди қилиб олувчилар учрайди. Бу вақтда истеъмол қилинган ёнғоқ қон босимини меъёрлаштиради.
Кечки овқатда тановул қилиш эса, ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади.   

Апельсин

Енгил тамадди вақтида ейилган апельсин ҳазм жараёнини яхшилайди, моддалар алмашинувига самарали таъсир кўрсатади.
Нонуштага тановул қилинган мева меъда фаолиятига салбий таъсир этади ва гастритга сабаб бўлиши мумкин.

Помидор

Нонуштага тановул қилинган помидор овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаб, моддалар алмашинувига самарали таъсир кўрсатади.
Кечки пайтда истеъмол қилингани ошқозон оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Гуруч

Нонуштада истеъмол қилинган гуруч кишини кун давомида энергия манбаи билан таъминлайди
Кечки пайт тановул қилингани тана вазнининг ортишига сабаб бўлади.

Қора шоколод

Нонуштада истеъмол қилингани антиоксидантлар манбаи бўлиб хизмат қилади. У юрак хасталикларини олдини олишда муҳим таъсир кучига эга.

Кечки пайт тановул қилинган шоколод ортиқча вазнга сабаб бўлади.

Анжир ва қуритилган мева қоқилари

Нонуштада тановул қилиш моддалар алмашинувини яхшилаб, ҳазм жараёнига ижобий таъсир этади.
Тунда истеъмол қилингани эса ҳазм жараёни муаммоларига сабаб бўлади.

Пишлоқ

Нонуштага ейилган пишлоқ ортиқча вазн йиғилишига қарши самарали таъсир кўрсатади.
Тунда истемол қилинса,бу маҳсулотнинг  ҳазм бўлиши қийин бўлиб, меъда фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Kitobsevarlar uchun eng yaxshi 3 ta innovatsion sovg`a

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: