Ўзбек ихтирочилари диабетик нон маҳсулоти тайёрлаш усулини ишлаб чиқди
«Донмаҳсулотлари илмий ишлаб чиқариш маркази» масъулияти чекланган жамият ходимлари диабетик нон-бўлка маҳсулотини тайёрлаш усулини ихтиро қилдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон интелектул мулк агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур усулдан озиқ-овқат саноати, чунончи функционал фойдаланишга мўлжалланган нон-бўлка маҳсулотларини ишлаб чиқариш, хусусан, диабетик нон-бўлка маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Ушбу ихтиронинг асосий вазифаси озиқ-овқат толалари ва функционал қўшимчалар билан бойитилган, нон сифатининг органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари яхшиланган диабетик нон-бўлка маҳсулотини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ихтиро муаллифларига агентлик томонидан патент топширилди.