Ўзбек ихтирочилари диабетик нон маҳсулоти тайёрлаш усулини ишлаб чиқди

«Донмаҳсулотлари илмий ишлаб чиқариш маркази» масъулияти чекланган жамият ходимлари диабетик нон-бўлка маҳсулотини тайёрлаш усулини ихтиро қилдилар. Бу ҳақда   Ўзбекистон интелектул мулк агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур усулдан озиқ-овқат саноати, чунончи функционал фойдаланишга мўлжалланган нон-бўлка маҳсулотларини ишлаб чиқариш, хусусан, диабетик нон-бўлка маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Ушбу ихтиронинг асосий вазифаси озиқ-овқат толалари ва функционал қўшимчалар билан бойитилган, нон сифатининг органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари яхшиланган диабетик нон-бўлка маҳсулотини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Ихтиро муаллифларига агентлик томонидан патент топширилди.

Яна ўқинг:  Соғлом ҳаёт тарзи – узоқ умр гарови

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: