Геологлар Тинч океани қаърида янги қитъа топишди
Тинч океан ҳудудидаги Янги Зеландия ва Янги Каледония ороллари гуруҳи ўтмишдаги номаълум қитъанинг бир қисми бўлган. Айни вақтда бу қитъанинг асосий қисми сув остида қолган. Бу янгилик АҚШ География жамияти мутахассислари томонидан эълон қилинган. Геологлар унга Зеландия дея ном беришган. Қитъанинг умумий майдони 4,9 миллион квадрат километр бўлиб, унинг 94 фоизи сув остида қолган.