Соғлиқ учун қандай пишлоқлар фойдали?

Кўпчилигимиз пишлоқнинг соғлиқ учун фойдали маҳсулот эканлигини баъзан унутиб ҳам қўямиз. Бу мақоламизда биз пишлоқнинг ҳар хил турлари, уларнинг организмга фойдаси ва зарари тўғрисида гапирмоқчимиз, деб ёзади Дарё нашри.

 

Таркибида ёғи кам бўлган пишлоқ

Бу пишлоқлар ёғи кам ёки бутунлай ёғи олинган сутдан тайёрланади. Пишлоқнинг бундай турига пармезан, романо, моцарелла, риккоту, чеддерлар киради.

Таркибида ёғи кўп бўлган пишлоқ

Семириб кетишдан қўрқиб бундай пишлоқлардан воз кечиш ярамайди, чунки унинг ҳатто бир-икки бўлакчаси ҳам сиз учун фойдали бўлиши мумкин. Лекин бринза, фета ва эчки сути пишлоқларининг калорияси катталиги ва юқори миқдорда тўйинган ёғларга эга эканлигини унутиб қўйманг.

Таркибида тузи кам бўлган пишлоқ

Сутнинг пишлоққа айланиш жараёнида туз ҳам бевосита иштирок этади. Шунингдек, таъми, зичлиги, сақлаш муддати ва инсон организми учун хавфсизлигини белгилаб беради. Шу сабабдан ҳар қандай пишлоқнинг таркибида албатта туз иштирок этади.

Таркибида тузи кўп бўлган пишлоқ

Таркибида тузи кўп бўлган пишлоқнинг 30 граммида гоҳида суткалик норманинг учдан бир қисми миқдорида туз бўлиши ҳоллари учрайди. Пишлоқнинг бундай турларига рокфор, пармезан ва бироз камроқ тузланган америкача ва мовий пишлоқлар киради.

Кальций моддаси кўп бўлган пишлоқ

Пишлоқ – дунёдаги таркиби кальцийга энг бой бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун, бу маҳсулот ўзининг суяклари ва сочлари соғломлиги учун қайғурадиган ҳар бир кишининг дастурхонида албатта бўлиши лозимдир. Айниқса Швейцария пишлоғи, чеддер, рикотту, моцарелла, гауда, колби ва мексиканча аралаш пишлоқлари таркибида кальций моддаси кўплиги учун пишлоқнинг бундай турларига алоҳида эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Яна ўқинг:  Қуръон ўқишнинг соғлиққа фойдалари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: