Итальянча ширинлик

Зарур масаллиқлар: 250 грамм ун, 125 грамм сариёғ, 6 ош қошиқ шакар, 60 мл. минерал сув.

Тайёрланиши: сариёғни кичик бўлакчаларга бўлиб, ун билан урвоқ ҳолига келгунча уқалаб олинади. Сўнг 3 ош қошиқ шакар ва хона ҳароратида турган минерал сув билан хамир қорилади. Думалоқ шаклга келтирилган хамирни ўраб дам олдириш учун музлатгичга 1 соатга қўйилади.

Хамирдан кичик-кичик юмалоқ коптокчалар ҳосил қилинади ҳамда қаламча шаклида чўзиб олинади. Қаламчалар ҳалқа шаклига келтирилиб, устидан шакар сепилади. Қиздирилган газ патнисига қоғоз ёзиб, устидан ширинликлар териб чиқилади. Ширинлик 180 даража иссиқликда 20 дақиқа давомида пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Болаларни назорат қилувчи телефон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: