БАҲОРГИ КОСМЕТИК МУОЛАЖАЛАР

Баҳорда киши ўз руҳиятида фаслнинг қувончлари билан бир қаторда ланжлик, иш қобилиятининг пасайиши каби ҳолатларни ҳам ҳис қилади. Бу фаслда дармондориларнинг тақчиллиги организмдаги моддалар алмашинувига салбий таъсир қилади. Натижада соч тўкилади, тирноқлар мўртлашади, юз терисига сепкил, доғлар тушади.

Сабзавот ва меваларни, таркибида темир, магний, калий, кальций, рух каби элементлари бўлган дори воситаларини ичиб юриш асаб, юрак қон-томир тизимини, қалқонсимон бези ва тери ҳужайралари фаолиятини яхшилаб, организмнинг қариш жараёнини секинлаштиради. Ташқи томондан қилинган муолажалар ҳам юз терисини баҳорги муаммолардан халос этади. Қуйидаги оддий, уй шароитида қилинадиган муолажалар юз терисини парваришлашда сизга қўл келади, деган умиддамиз. Баҳор ва ёз ойларида билиб-билмай дуч келган кремни суртиб кўчага чиқиш мумкин эмас. Чунки, кремлар қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида юзга ҳар хил доғ ва сепкиллар тушириши мумкин.

  • Тозаланган юз терисига хона ҳароратида илитилган қатиқни суртиб, 10 дақиқадан сўнг ювилади. Қатиқли, сутли муолажалар юз терисини озиқлантириб, оқартиради.
  • 1 ош қошиқ майдалаб туйилган сули ёрмасига 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 ош қошиқ сут, 1 чой қошиқ илитилган асал қўшиб, бу маҳсулотларни обдон аралаштириб, юзга суртилади, муолажа 15 дақиқа давом этади. Бундай муолажа юз терисини тозалаб, оқартиради.
  • Агар юз кўп терлайдиган бўлса, кун давомида бир стакан қайнаган сувга 1 ош қошиқ далачой қўшилган дамлама билан юз териси артиб юрилса, кифоя.
  • Ҳар куни эрталаб кўчага чиқишдан аввал юзни ярим стакан қайнаб совутилган сувга яримта лимон сиқиб тайёрланган лосьонга артиб юрилса, юз терисини оқартириб, сепкилларни рангсизлантиради.
  • Бир дона қирғичдан ўтказилган хом картошкага бир неча томчи ўсимлик ёғи, 1 ош қошиқ сут ва туйилган ўрик данагининг мағзи қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Муолажа 20 дақиқа давом этса, юзни озиқлантириб, сепкилларни йўқотади.
  • Кўпиртирилган 1 та тухум оқига 1 чой қошиқ лимон шарбати, 1 дона қирғичдан ўтказилган олма аралаштирилади. 20 дақиқа давом этадиган бу муолажа юз терисини оқартириб, ёғсизлантиради.
  • 1 дона хом тухум сариғига 2 чой қошиқдан олма ва лимон шарбати, 2 чой қошиқ творог, 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи қўшиб аралаштирилади. Ушбу аралашма 20 дақиқа турса, қуруқ юз терисини озиқлантириб, оқартиради.
  • Қирғичдан ўтказилган сабзига бир дона тухум сариғи, бир ош қошиқ сут, бир ош қошиқ ун қўшиб аралаштирилади. Аралашма 20 дақиқа юзда сақланса, юз терисини оқартириб, сепкилларни рангсизлантиради.
Яна ўқинг:  Шафтолили торт

Феруза АБДУЛЛАЕВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: