Гречкали коклетлар

Зарур маҳсулотлар: 500 гр. қийма, 250 гр. гречка, 1 дона тухум, 1 дона пиёз, 200 гр. томат, таъбга кўра туз ва зираворлар керак бўлади.

Тайёрланиши: гречкани сувда пишириб олиниб қиймага қўшилади. Қирғичдан чиқарилган пиёз ва зираворлар қўшиб пишитилади. Сўнгра майда коклетлар тайёрланади. Товага ёғ солиб коклетлар икки томони қизаргунча қовуриб олинади. Коклетларни дастурхонга тортишдан аввал уни соусда пишириб олиш керак.

Бунинг учун: майда кубик қилиб тўғралган пиёзни ёғда қизартириб олиниб сўнгра томат солиб қовуришда давом этилади. Соусга сув солиб 5-7 дақиқа давомида қайнатилади.

Соус тайёр бўлгач коклетларни уни ичига солиб 20 дақиқага димланилади. Дастурхонга тортишдан олдин кўкатлар билан безатишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Шолғомли тамадди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: