Хориждаги тиббиёт олийгоҳларида таълим олаётган 120 дан зиёд талаба Ўзбекистонда ишлашга ваъда берди

Чет элдаги тиббиёт олий ўқув юртларида кўплаб ҳамюртларимиз таҳсил олаяпти. Биргина Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университетида Ўзбекистондан 120 дан ортиқ талаба ўқимоқда. Яқинда Россияга ташриф буюрган вазирлик делегацияси улар билан учрашди. Ўзбекистонлик ёшлар ўқишдан сўнг она Ватанимизга қайтиб, ишлашга ваъда беришди, дея маълумот бермоқда minzdrav.uz сайти.  

Яқинда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида “Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар” мавзуида ташкил этилган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икрамовга “Чет элларда ишлаётган ўзбекистонлик шифокорларни мамлакатимизга қайтариш масаласида ҳам аниқ топшириқлар берилган эди. Бу борада қандай амалий ҳаракатлар қилинмоқда?” деган саволга шундай жавоб берилди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев берган топшириққа асосан, хорижда фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг рўйхати тузилди ва улар билан суҳбатлашилди. Аниқроқ айтганда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги чет эллардаги бир қанча тажрибали шифокорлар билан уларни мамлакатга қайтариш юзасидан музокаралар олиб борди.

Хусусан, Норвегия, Дания, Кувайт ва Россияда ишлаётган кардиожарроҳ, нейрожарроҳ, ортопедия, травматология ва жигар жарроҳлиги бўйича мутахассислар билан қилинган мулоқотлар натижасида улардан 10-15 нафари жорий йилда мамлакатга қайтишга розилик билдирди.

Хориждан қайтиб келиб, юртимизда ўз фаолиятини давом эттирадиган шифокорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни уй-жой ва муносиб маош билан таъминлаш масалалари ҳам кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тиббиёт йўналишидаги хорижий олий таълим муассасаларининг дипломларини нострификация қилиш масалаларини ҳам кўриб чиқаётир.

Яна ўқинг:  Қарши шаҳрида Абдулла Орипов ҳайкали ўрнатилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: