Инглиз тилидаги иншолар танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси ( UzTEA)нинг YLDP – “Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси”, Ўзбекистон Республикаси ўрта-маҳсус, касб-ҳунар таълими маркази, “Абитуриент” газетаси томонидан 5-маротаба ўтказилаётган инглиз тилидаги республика иншолар танловининг финал босқичи уюшманинг Тошкентдаги Инҳа Университети билан ҳамкорлиги доирасида жорий йилнинг 4 феврал санасида Тошкентдаги Инҳа Университети биносида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази сайтида маълумот берилган.

Иншолар танловининг дастлабки босқичида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги ўрта маҳсус касб ҳунар таълими муассасаларидан “Менинг юртим, менинг фахрим (Мй Cоунтрй, Мй Приде)” мавзусида инглиз тилида ёзилган 400 дан ортиқ иншолар қабул қилинди. Биринчи босқичда 43 та енг яхши иншо муаллифлари ва уларнинг устозлари (ҳар бир вилоятдан 3 тадан) саралаб олинди ва иккинчи босқичга таклиф этилди. Финал босқичида иштирок этаётган барча иштирокчиларга лойиҳа ва ҳамкор ташкилотларнинг маҳсус совғалари топширилди. Республика босқичининг ғолиблари (1-ўрин — Шаҳноза Шаҳобиддинова НамДУ 1-АЛ — 2 000 000, 2-ўрин Нўмонов Аброр — ФДУ қошидаги Фарғона АЛ — 1 000 000 ва 3 ўрин Турсунбоев Қудратулла ЖИДУ қошидаги АЛ — 700 000 сўм) пул мукофотлари билан тақдирландилар. Бундан ташқари, анъанага кўра, қатнашчилар учун Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ҳам ташкил этилди.

Кўрик-танловнинг тақдирлаш маросими Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг катта залида бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида лойиҳанинг 3 йиллиги ҳамда эътиборли сўзлашув клуби “Leaders Talk” (Сардорлар суҳбати) нинг навбатдаги йиғилиши ҳам ўрин олди. Клубнинг бу галги йиғилишига инглиз тилида равон сўзлашадиган РИО 2016 Олимпиадасининг ғолиби Ихтиёр Наврузов ва спорт журналисти Амир Саъдуллоев ташриф буюрдилар.

Ушбу беллашувни ташкил қилишдан қўзда тутилган асосий мақсадлардан бири ёшларда инглиз тилида иншо ёзиш кўникмасини ҳосил қилиш, Ватанга муҳаббат, ғурур туйғуларини юксалтириш, Ўзбекистон келажаги учун қайғурадиган ёшларни бирлаштириш ва унинг буюк тарих, ёрқин келажакка эга эканлигини инглизча иншоларда ёритишдир.

Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмасининг ушбу лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ва дастури ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йилнинг феврал ойида ташкил этилган.

Яна ўқинг:  Гимнастикачиларимиз ғалабаси

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: