Робот-журналист газетада ишламоқда
Хитойдаги Сяо Нань исмли робот-журналист бир сонияда битта мақола ёза олади. У Жанубий Хитойнинг Гуандун вилоятидаги “Наньфан душибао” газетасида “ишлайди”.
Сунъий онг элементлари бўлган электрон қурилма яратувчилари сўзларига кўра, у кичик бўлган изоҳлар, шунингдек, катта муҳаррирлик мақолаларини ҳам тайёрлаши мумкин.
– У оддий мухбирларга қараганда, маълумотларни самарали қайта ишлашда кўп фойда келтиради. Қолаверса, унинг асосий хусусияти тез мақола ёза олиши, – дейди Пекин университети робототехника соҳаси мутахассиси Вань Сяоцзюн.
Бироқ робот-журналистда ҳам камчиликлар йўқ эмас. Вань Сяоцзюннинг сўзларига кўра, қурилма ҳозирча мулоқот қила олмайди яъни Сяо Нань берилган саволларга жавоб бериб, маълум бир фикрни мустақил равишда билдириш имконига эга эмас.
Г. ЭГАМБЕРДИЕВА