Ҳарбий оилалар соғломлаштирилди
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан ҳимоячилари кунига ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар истиқлол йилларида мамлакатимиз мудофаа тизимини ислоҳ этиш йўлида амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ўтган йил давомида фонднинг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари шифокорлари республикамиз миқёсидаги ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказгани таъкидланди.