“Ёшлик”да янги уйлар

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биринчи навбатда ёш оилаларнинг турар жойга эга бўлишида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида имтиёзли ипотека кредити бериш тизими жорий этилди. Якка тартибда уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити олувчи ёш оилалар аъзоларининг даромадига солиқ имтиёзлари берилди.

Навоий вилояти Кармана тумани “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий архитектура талаблари асосида барпо этилган иккита кўп қаватли уйнинг 125 хонадонига кўчиб кирган оилаларнинг аксарияти ёш оилалардир.

“Бунёдкор-замондош” МЧЖ томонидан қурилган бу уйлар барчага манзур бўлди. Уйлар атрофининг ободлиги, яшил майдончалар, манзарали дарахтлар кўзни қувонтиради. Айниқса, болалар майдончаси кичкинтойлар учун ўзига хос туҳфа бўлди.

– Тез кунларда шу ҳудудда яна 60 хонадондан иборат кўп қаватли уйни фойдаланишга топширамиз, — дейди “Бунёдкор-замондош” МЧЖ таъсисчиси Истам Холиқов. – Бу юртдошларимизга мустақиллигимизнинг 26 йиллиги олдидан ажойиб байрам совғаси бўлади.

Сирож АСЛОНОВ,

ЎзА

Яна ўқинг:  15 минг болага манзилли ёрдам кўрсатилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: