Президент совғалари ҳудудларга жўнатилди

Янги йил болажонлар учун унутилмас байрамлардан бири. Айниқса, ушбу кундаги сирли совғалар улар кайфиятини янада кўтаради. Муҳтарам Президентимизнинг совғасини олиш эса кичкинтойларга икки ҳисса қувонч улашади.

Истиқлол йилларида баркамол авлод тарбияси, уларнинг маънавий камолоти давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлатимизнинг доимий эътиборидадир.

– Ҳар йили Янги йил арафасида “Президент арчаси” шодиёналари тинч-осойишта кунларимиз, осмонимиз мусаффолигию, истиқлол неъматларига шукроналик туйғулари билан уйғун бўлади, – дейди Халқ таълими вазирлигининг Ахборот хизмати раҳбари Баҳриддин Шайвалиев. – Болалар учун беғубор орзу-умидлар байрамига айланган ушбу тантаналар давомида Президентимиз совғалари кичкинтойларнинг қувончига қувонч қўшади. Бу йил Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдим этилган 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган 11 минг дона совға тайёрланди. Совғалар Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига автотранспортда, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг самолётлари орқали жорий йилнинг 25-28 декабрь кунлари жадвал асосида етказиб берилди.

Совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.

 

Чарос ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  Юртимиз фарзандлари доимо соғлом бўлсин!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: