Янги усул амалда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 февралдаги “Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари шаҳобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Муқобил ёқилғи ва энергия турлари корхоналари Ассоциацияси ва яна бир қанча тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатимизда бир қатор янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Яқинда пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида ўтказилган семинар ҳам автотранспортларни экологик тоза газ ёқилғисига ўтказиш орқали ҳавога чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини кескин камайтиришга, дизель ёқилғисининг тежалишини ва транспорт воситаларини газ билан ишлашга ўтказиш мавзусига бағишланди.

Республика миқёсида ўтказилган бу семинарда мутасадди ташкилот вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Республика миқёсида шу соҳада фаоллик кўрсатиб келаётган “Метан-Эксперт-Сервис” МЧЖ олиб бораётган ишлар ҳам метан газбалон ускуналарини янги услубда мукаммал текшириш, газбалонларда юзага келиши мумкин бўлган ҳалокатли ҳолатларни олдиндан аниқлаш, инсон ҳаёти ва саломатлиги хавф­сизлигини таъминлашдан иборат.

Шу боис ҳозирда кенг қўлланилаётган сиқилган ва суюлтирилган газ ускуналарининг хавфсиз ишлашини таъминлашда ушбу ускуналарни текшириш ва ишга яроқлилигини ўз вақтида аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу йўналишда “Метан-Эксперт-Сервис” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа газбалонларнинг ёрилишига қарши энг самарали усуллардандир. Бу усулни қўллаш бўйича барча вилоятларда ташкил этилган шаҳобчалар, уларда фаолият юритиш учун тайёрланаётган мутахассислардан ўз ишига янада масъулиятли бўлишни, инсон ҳаёти, хавфсизлиги ва саломатлигига нисбатан бефарқ бўлмасликни талаб этади.

Ана шундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши соҳа ривожи йўлида ташланган муҳим қадам бўлишига ишонамиз.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Оила қуриш масъулияти – бахтли бўлишнинг шарти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: