Полвонларимиз совриндорлар сафида

Ўзбекистонлик эркин ва юнон-рум кураши усталари Озарбайжон ва Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирларда совриндорлар қаторидан жой олди.

Боку шаҳрида ўтган гран-при туркумидаги халқаро турнирнинг вазни 74 килограммгача бўлган эркин кураш усталари ўртасидаги беллашувларда қатнашган ҳамюртимиз Рашид Қурбонов кумуш медални қўлга киритди. Юнон-рум кураши бўйича вазни 85 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Рустам Ассакалов учинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистонда ташкил этилган халқаро турнирда эркин кураш бўйича баҳсларда гиламга чиққан Дилшод Мансуров кумуш, Ихтиёр Нав­рўзов эса бронза медаль билан тақдирланди.

Яна ўқинг:  Соғлом авлод – келажак пойдевори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: