МУМТОЗ СИЙМОЛАР БОЛАЛАР ИЖРОСИДА

Ёш авлод онгида миллий қадриятлар ва улуғ аждодларимизга бўлган ҳурмат гўдаклигиданоқ шаклланади. Аждодларимизнинг маънавий мероси баркамол авлод тарбиясида, уларнинг комил инсон бўлиб улғайишишида муҳим жараён ҳисобланади. Буюк бобокалонларимиз – Навоий ва Бобур асарлари ана шундай бой мерос ҳисобланади. Шу кунларда юртимиздаги таълим муассасаларида мумтоз адабиёт намоёндаларининг таваллуд айёмига бағишланган маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги 371-мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтди. Ота-оналар, тарбиячи мураббийлар ва болажонлар иштирокидаги адабий тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

Айниқса, “Нон ҳиди”, “Алишернинг ёшлиги” каби саҳна кўринишлари кичик гуруҳ тарбиячилари томонидан маҳорат билан ижро этилди.

Бола тилида айтилган рубоий, ғазал, ҳикматли сўзлар, тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

— Болаларнинг кичик ёшиданоқ Навоий ва Бобур ижодига ошно этиб тарбияланиши миллий қадриятларимизнинг бардавомлигини таъминлайди. Айнан, боғча ёшида болалар онгу шуурига сингдирилган билимлар улар вояга етгач ҳам мустаҳкам сақланиб қолади, – дейди кичик гуруҳ тарбиячиси Ҳилола Нурматова.

Мумтоз адабиётимиз руҳи билан йўғрилган саҳна кўринишларида ҳар бир бола ўзини эркин тутиши, мавзунинг моҳиятини теран ҳис қилиши уларнинг юз-кўзларидан билиниб турар эди.

С.ИБОДИНОВА

Яна ўқинг:  APPLEДАН АЖАБТОВУР СОАТЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: