Боксчиларимиздан 11 та медал

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда тўрттадан олтин ва кумуш, уч та бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақада иқтидорли спортчиларимиздан Исроил Мадримов, Абдулхай Шораҳматов, хотин-қизлар ўртасида Турсуной Раҳимова ҳамда Мафтуна Мелиева ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлди. Финалга қадар бўлган жангларда ғалаба қозонган Нодир Мирзааҳмедов, Аброр Қодиров, Фазлиддин Мелибоев, Шаҳноза Низомова эса кумуш медал билан тақдирланди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Элнур Абдураимов, Зуҳриддин Маҳкамов ва Дилноза Одилжонова учинчи ўринни эгаллади.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Мусобақа қизғин паллада

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: