Тeз қарувчи аъзо

Лондон университети олимлари инсон организмидаги қайси аъзо тезроқ қариши юзасидан бир қатор текширувлар ўтказишди. Шу мақсадда 575 минг кишининг саломатлик ҳолати яхшилаб ўрганилди.

Маълумотларга қараганда, айрим ҳолларда 45 ёшли кишиларнинг юраги худди 60 ёшли инсонларники каби ишлайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳолларда носоғлом юрак турли касалликларга чалинишга мойил бўлади ва унинг эгаси бевақт ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Буюк Британияда яшовчи фуқароларнинг ҳар еттитасидан бирининг юраги бошқа аъзоларга қараганда 10 ёшга “қарироқ” экан. Бу мамлакат аҳолисининг ҳар 14 тасидан бирида эса юрак 15 ёшга “қарироқ” эканлиги аниқланди.

Олимларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда қондаги холестерин миқдорининг ошиши, қандли диабет ва гипертония аломатлари юрак учун жиддий хавф солмоқда.

 

Хуршида ТОЛИБЖОН қизи

Яна ўқинг:  Дунё ва саломатлик (2013/50)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: