“Камолот-тур” ёшлар веломарафони
Андижонда ўтказилган “Камолот-тур” IX ёшлар веломарафонининг вилоят босқичида уч ёш тоифаси бўйича 220 нафар ҳаваскор спортчи иштирок этди.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб улғайиши, иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган веломарафон ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мусобақада 9-14 ёшли иштирокчилар ўртасида Музаффар Собиржонов, 15-17 ёшлилар ўртасида Муҳаммадазиз Турғунбоев, 18-30 ёшлилар ўртасида Темур Обидов ғолиб чиқиб, мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шунингдек, “Энг фахрий пойгачи”, “Энг ёш пойгачи”, “Велопойгачилар оиласи”, “Энг маҳоратли техник пойгачи” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, улар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
Т.ОРТИҚОВА