Элга хизмат қилиш – олий бахт

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш масаласига мус­тақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб устувор вазифа сифатида қаралиб келинмоқда.

Шу боис, юртимизда олиб борилаётган барча эзгу ишлар замирида айнан баркамол авлод орзуси мустаҳкам ўрин эгаллаган.

1993 йил 4 март санасида Президентимиз фармонига мувофиқ, мустақил юртимизнинг илк “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилган эди. Бу юртимизда инсон ва унинг манфаатлари юксак қадрланаётгани, келажак авлоднинг жисмоний ҳамда руҳий камолоти олий қадрият сифатида эътироф этилаётганининг ўзига хос, ёрқин рамзи саналади.

Қувонарлиси, шу бугунга қадар мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга алоҳида ҳисса қўшиб келаётган кўплаб юртдошларимиз ана шу орден билан тақдирланди. Улар орасида Қашқадарё вилояти, Қарши туман кўп тармоқли марказий поликлиникада ўн саккиз йилдан буён самарали меҳнат қилиб келаётган шифокор-педиатр Гўзал Рашидова ҳам бор.

– Фарзандлар саломатлиги йўлида олиб борган камтарона меҳнатим муносиб баҳоланиб, Юртбошимиз томонидан II даражали  “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирландим, – дейди Гўзал Рашидова. – Бу нафақат менинг, балки аҳил жамоамизнинг қўлга киритган ютуғидир.

Истиқлол йилларида юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий тиббиёт муассасаларининг қурилиб, фойдаланишга топширилиши, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнамоқда. Жумладан, Қарши туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника ҳам бугунга келиб замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланди, беморлар учун қулай шароитлар яратилди. Эндиликда муассасада барча беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг “Фарзанд­ларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган сўзлари халқимиз учун ўзига хос даъватга айланганини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди, – дейди Г.Рашидова. –  Бугун фарзандларимиз ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол бўлиб камолга етмоқда. Улар эришаётган ютуқлар эса барчамизнинг қалбимизни фахру ифтихорга тўлдиради.

 Ўзбекистонда навқирон авлод камолоти ва истиқболи, оила, оналик ва болалик манфаатларини кучли ижтимоий ҳимоялаш борасидаги тизимли ва пухта ўйланган амалий чора-тадбирлар халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Зеро, фарзандларини тинч ва осойишта юртда безавол, тани сиҳатликда улғайтириш, уларни эл корига ярайдиган инсонлар этиб тарбиялаш ҳар бир юртдошимизнинг эзгу орзусидир.

Яна ўқинг:  Ҳозиргидек тинч, тўкин ҳаётни кўрмаганман

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: