Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Юқори Чирчиқ туманидаги “Бардонкўл” ва “Дўстлик” қишлоқ фуқаролар йиғинлари аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда фонднинг Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, жорий йилнинг ўтган даврида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 133 маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг ижтимоий шароити ўрганилди. Қолаверса, бригада шифокорлари 38 қишлоқ врачлик пункти ва 2 кўп тармоқли марказий поликлиникада бўлиб, 8 минг 500 га яқин аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Гўдак иммунитетини кўтарай десангиз...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: