КУЛГУ – ШИФО (2012-3)
Ўқитувчи ўқувчига савол берди:
— Қани, терлатадиган воситаларни санаб берингчи?
Ўқувчи:
— Биринчиси бу сизнинг саволингиз, жаноб профессор…
* * *
Бемор шифокорга мурожаат қилди:
— Мен тобора эшитиш қобилиятимни йўқотаяпман, сўнгги пайтда ҳатто ўз йўталимни ҳам эшита олмаяпман.
Шифокор унга дорилар рўйхатини ёзиб узатди ва деди:
— Мана шу дориларни кунига уч маҳал ичинг…
— Кейин яхши эшитадиган бўламанми?
— Йўқ, қаттиқроқ йўталасиз.