Чивин чаққанда нима қилиш керак?
Ёз вақти иссиқ ҳавонинг ёқимсизлиги билан кечқурунлари чивин, пашшаларнинг чақиши кишини хуноб қилади. Чивин чақиши 10 фоиз одамларда аллергия қўзғатиши аниқланган. Чивин чаққанда бироз бўлса-да танамиз ором олиши учун нималар қилиш керак?
- Чивин чаққан жойни иложи борича қашламаслик керак. Стакан сувга яримта димедрол таблеткасини эритиб, пахтани тайёр аралашмага ботириб, чивин чаққан жойга қўйилади. Қичишиш босилади.
- Яна бир усул: ярим стакан қайнаган сувга 1 чой қошиқ истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Аралашма билан чивин чаққан жойлар артиб турилади. Бундай муолажани бир кунда бир марта қилиб туриш керак.
- Ёқимсиз бўлса ҳам, чивин чаққан жойларга кўкдори (зелёнка) суртиб туриш керак.