Амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “2015–2016 ўқув йили якунлари: амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

“Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ва бир қатор лойиҳалар асосида ўқув йили давомида 1 минг 220 та умумтаълим мактабида 12 минг 956 та компьютер синфи, 2 минг 603 та электрон доска билан таъминлаш ишлари олиб борилди. Ўтган 2015 йилда бошланғич синф чет тиллари хоналари 6 минг 775 та тўплам техник воситалари билан жиҳозланди.

Бу йил умумтаълим мактабларининг 9-синфини 476 мингдан зиёд ўғил-қиз тамомлайди. Уларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш мақсадида ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар e-maktab электрон маълумотлар базасига жойлаштирилди. Уларнинг қайси касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда ўқиш истагини билиш учун уч марта сўровнома ўтказилди. Шу асосда чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Ўқувчиларнинг ёзги таътилда бўш вақтини самарали ўтказиш учун салоҳиятли кадрлар, ташаббускор педагоглар жалб этилаётир. Барча умумтаълим мактаблари қошида ташкил этиладиган кундузги оромгоҳларда 15 июндан 15 августга қадар ҳафтада икки марта спорт-соғломлаштириш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Бу каби саъй-ҳаракатлар ёш авлоднинг замон талаблари даражасида таълим-тарбия олиши, ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлод, етук инсонлар бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Ш. ХЎЖАҚУЛОВ

Яна ўқинг:  Ғаройиб қуёш батареяси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: