ТИШЛАР СОҒЛОМ БЎЛИШИНИНГ ОДДИЙ УСУЛЛАРИ

– Вақти-вақти билан қаттиқ нон истеъмол қилинг. Бу тишни табиий равишда тозалайди ва мустаҳкамлайди.

– Милклар яллиғланганида маълум муддат мум (прополис) чайнаш тавсия этилади.

– Қайноқ ёки муздай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ярамайди.

– Тишлар ёнғоқ чақадиган “мослама” эмаслигини доимо ёдда сақланг!

– Ширинликларни иложи борича камроқ истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

Юқоридаги оддий қоидаларга риоя қилсангиз, тишларингиз соғлом ва мустаҳкам бўлади.

ТИШ ПАСТАСИ ҲАҚИДА…

Шу кеча-кундузда ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилаётган тиш пасталари тури кўплигидан қай бирини танлашни билмай, иккиланиб қоляпсизми? Ҳеч ўйланмасдан, истаганингизни танлаб олинг. Фақат танлаган тиш пастангиз таркибида кариеснинг олдини оладиган фтор моддаси бўлишига албатта, аҳамият беринг. Оқартирувчи хусусиятга эга тиш пасталаридан кўп фойдаланмаган маъқул. Чунки улар тишлар таъсирчанлигини ошириб юбориши мумкин.

Ю. Юнусова тайёрлади.

Яна ўқинг:  ЗАМОНАВИЙ УЙЛАР КЎПАЙМОҚДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: