СИЛ ХАВФИНИ ОЛДИНДАН АНИҚЛАШ МУМКИН
Хориж матбуоти хабарларига кўра бугунги кунда дунё аҳолисининг 3/1 қисми сил микобактериялари (Кох таёқчалари)ни юқтириб олган. Аммо, иммунитети кучли инсонга бу хасталик хавф туғдирмайди.
Бу бактериялар касалликнинг келиб чиқишига сабабчи бўлса-да, беморларнинг ҳаммаси ҳам сил таёқчаларини тарқатишмайди. Кейптаун университети олимлари қондаги биомаркерларни тенглаштириш орқали фаол сил хавфини аниқлаш мумкин деб таъкидлашмоқда.
“The Times of India” нашрининг хабар беришича, ўн йил давом этган тадқиқотлар, 2 босқичга бўлинди. Дастлабки 2 йил давомида олимлар 6000 нафардан ортиқ сил микобактериялари билан касалланган ва Жанубий Африка Республикасида яшаётган соғлом ўсмирларнинг қон намуналарини текширишди. Натижаларга кўра касаллик 16 та ген билан ўзаро алоқадор эканлиги аниқланди. Шунингдек, тажрибалар силнинг фаол ҳолатдаги тури 18 ойда ривожланишини ҳам кўрсатди.
Тадқиқотнинг 2 босқичида олимлар аниқ генетик тестни тасдиқлашди.
Хуршида ҲУСЕНОВА