Эскирмайдиган ён дафтарча

Кўпчилик эслатма, ёзувлар ёки расмлар учун анъанавий ён дафтарчалардан фойдаланишни афзал кўради. Аммо барча варақлар тўлиб бўлгач, уни ташлаб юборишга мажбур бўламиз ва янгисини сотиб оламиз.

Бироқ рақамли “Rocketbook Wave” дафтари билан энди янги кундаликлар учун пул сарфламасангиз ҳам бўлади.

Варақлардаги ёзувлар илиқ ҳаво билан ишлов берилгандан сўнг изсиз йўқолади. Бунинг учун фен ёки микротўлқиннинг иссиқ ҳавоси асқотади. Агар “Rocketbook Wave”даги ёзувлар катта аҳамиятга эга бўлса, уларни дастурий таъминот ёки мобиль қурилмалардаги камера ёрдамида рақамлаштириш мумкин. Ҳар бир бетдаги 9 та махсус белгилардан иборат qr-кодли имкониятлар туфайли фойдаланувчи ўзининг қимматли ёзувларини сақлаши мумкин бўлади. Улар маълумотларни (Google Drive, Evernote ва бошқалар) киритишга мўлжалланган сервис ҳисобланади. Ён дафтарчаларда ёзувларни қолдириш учун дастурчилар махсус термохроматик сиёҳли “Pilot Frixion” ручкаларини ишлатишни тавсия этишди.

 

Чарос ХЎЖАМОВА

Яна ўқинг:  Sohibqiron davrida hunarmandchilik

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: